ЎзТАГ
Ўзбек телеграф агентлиги

Тошкент, 0:41 | 17 октябр

Биз ҳақимизда


Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўз ишини 2014 йил 27 январда бошлаган.

Ҳар куни янгилаб бориладиган янгиликлар тизмаси Ўзбекистондаги энг муҳим ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий, спорт янгиликларини ёритиб боради. Шунингдек, ЎзТАГ сайтида тезкор бўлмаган материаллар – нуқтаи-назарлар, экспертларнинг изоҳлари, интервьюлар ҳам чоп этилади.

ЎзТАГ ишининг асосий принциплари – ишончлилик, тезкорлик ва объективликдир. ЎзТАГ ахборот маҳсулотларининг асосий фойдаланувчилари орасида турли ОАВ, давлат органлари, бизнес-ҳамжамият, жамоат ва халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг дипломатик миссиялари, шунингдек, иқтисодиёт реал тармоғи корхоналари бор.

ЎзТАГ агентлиги ҚозТАГ (Қозоғистон), ҚирТАГ (Қирғизистон), ТожикТА (Тожикистон), АфТАГ (Афғонистон), ЭрТАГ (Эрон) халқаро ахборот агентликлари, шунингдек, Хитой, ва Буюк Ипак йўлида жойлашган мамлакатлардаги воқеаларни ёритувчи Silkroad News агентлигининг ҳамкоридир.