123

1 майдан Ўзбекистон пойтахтида совуқ сув тарифлари ошмоқда

Дата: 17:32, 17-04-2018.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – 1 майдан Ўзбекистон пойтахтида совуқ сув тарифлари ошмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Сувсоз” корхонаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Хусусан, кўрсатилган санадан бошлаб, аҳоли учун бир кубометр совуқ сув нархи ҳозирги 195 сўмдан 245 сўмгача, канализация хизматлари баҳоси эса 165 сўмдан 210 сўмга ошади. Ушбу тарифлар ҚҚСни (20%) ҳисобга олмаган.

Қайд эьтилишича, совуқ сувга доир янги тарифлар Тошкент шаҳар ҳокими бош молия маҳкамаси томонидан тасдиқланган.

Олдин хабар берилгани каби, Тошкент ҳокимининг 12 январдаги қарори билан пойтахт истеъмолчилари учун ичимлик сувига ҳар бир кубометри учун 100 сўмдан устама жорий этилган эди.

Эслатиб ўтамизки, совуқ сув тарифлари сўнгги бор 2018 йил февралда оширилган эди.

$1=8077,26 сўм.

Сурат манбаи: http://is.gbtimes.com/frettir/tigrispabbi-gefur-issturtu

Янгилик билан ўртоқлашиш: