123

1 октябрдан Ўзбекистонда газнинг ички нархлари 7,3% оширилади

Дата: 14:04, 16-09-2015.

Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – 1 октябрдан Ўзбекистонда газнинг ички нархлари барча тоифадаги фойдаланувчилар учун 7,3% оширилади. Бу ҳақида “Нефть России” ахборот-таҳлилий портали “Ўзбекнефтегаз” МХК асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

“Янги прейскурантга мувофиқ аҳолига берилаётган 10 куб. м табиий газ ҳисоблагич бўлган ҳолда 2089,20 сўмга (Ўзбекистон Марказий банкининг рублга курси бўйича 54,42 рубл) тенг бўлади. Ҳисоблагичлар бўлмаган ҳолда шу миқдордаги газ учун 3612,95 сўм (94,1 рубл) тўланади”, - дейилади портал малумотида.

Улгуржи харидорларга, жумладан, иссиқлик таъминоти корхоналарига сотилаётган 1 минг куб. м табиий газнинг нархи 208,92 минг сўмгача (5442 рубл) оширилади.

Бундан олдинроқ 1 октябрдан Тошкентда сув таъминоти ва марказий иситиш тарифларининг ошиши ҳақида хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамизки, бу газ ички нархларининг 2015 йилда иккинчи бор оширилиши. 15 майда газ баҳоси 7,2% ошган эди. Кейинги йилда эса Ўзбекистонда газнинг ички истеъмоли 1,5 баравардан кўпга ошди.

Ҳозирда “Ўзтрансгаз МХК (“Ўзбекнефтегаз” МХК бўлими, республикада газни ташиш бўйича оператор) қуй ва ўрта босимдаги 120 минг км газ тақсимлаш тармоғларини эксплуатация қилади. Бу қувурлар орқали 4 млн турар жойлар ва 80 атрофида улгуржи истеъмолчиларга газ етказиб берилади.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда газ истеъмоли 1,3 бараварга ошди ва йилига 50 млрд куб. м атрофидаи ташкил қилади. Мамлакатда ҳар йили 62-65 млрд куб. м. атрофида газ қазиб олинади.

$1 = 2610,89 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: