123

15,5 минг гектар асоссиз берилган ёки ноқонуний фойдаланилаётган ерлар захира жамғармасига қайтарилди

Дата: 16:18, 29-06-2018.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – 15,5 минг гектар асоссиз берилган ёки ноқонуний фойдаланилаётган ерлар захира жамғармасига қайтарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисига доир хабарда айтиб ўтилган.

“Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар олиб боришга қаратилган қонунлар ижроси бўйича ўтказилган назорат тадбирлари натижасида фермер хўжаликларига 51,3 млрд. сўмлик кредит, 9,9 млрд. сўмлик иш ҳақи олишда ҳамда 5,8 млрд. сўмлик дебиторлик қарзини ундиришда, 375 та фермер хўжалигининг банкда ҳисоб рақамларини рўйхатдан ўтказишда ва очишда амалий ёрдам берилди”, - дейилади ўзбек парламентининг Ахборот хизмати хабарида.

Шунингдек, назорат тадбирлари вақтида 15,5 минг гектар асоссиз берилган ёки ноқонуний фойдаланилаётган ерлар захира жамғармасига қайтарилди, ирригация ва мелиорация тадбирларини ўтказиш учун ажратилган 114 млн. сўм ҳамда 61,8 млрд. сўмлик иш ҳақи, кредитлар ва бошқа тўловлар талон-торож қилингани аниқланди. Айбдорлар жавобгарликка тортилди.

$1=7871,66 сўм

Сурат манбаи: https://twitter.com/SofUZ/status/1002112669741174784

Янгилик билан ўртоқлашиш: