123

2 июлдан Ўзбекистон МБ янги тангаларни муомалага киритади

Дата: 17:33, 28-06-2018.

Тошкент. 28 июн. ЎзТАГ – 2 июлдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банки 50 (эллик), 100 (юз), 200 (икки юз), 500 (беш юз) сўмлик тангалар кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МБ матбуот хизматига таянган ҳолда.

Марказий банк мўриқномасига мувофиқ, ҳозирги пайтда муомалада бўлиб турган 2001-2002 йиллар намунасидаги 50 сўмлик танга, 2004 ва 2009 йиллар намунасидаги 100 ва 500 сўмлик тангалар, шунингдек 1994 йил намунасидаги 50 ва 100 сўмлик банкноталар 2019 йил 1 июлгача барча турдаги тўловлар учун чекловларсиз қабул қилиниши шарт, банклар кассаларига тушадиган мазкур қоғоз пул ва тангалар қайтадан муомалага чиқарилмайди.

Ўз навбатида, 200 ва 500 сўмлик банкноталар янги намунадаги тангалар билан бир қаторда 2020 йил 1 июлга қадар барча тўловлар учун қабул қилинади, 2019 йил 1 июлдан бошлаб эса банк кассаларига тушган бундай номиналлар муомалага қайтадан чиқарилмайди.

“Муомаладан олиб қўйилаётган банкнота ва тангаларни алмаштириш банклар кассалари орқали амалга оширилади. Чакана савдо ва хизматлар соҳаси ташкилотлари харидорлар ва фойдаланувчиларга қайтимларни тўлиқ равишда қайтаришни таъминлаш мақсадида янги тангаларни зарур ҳажмда хизмат кўрсатувчи банклардан ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиқлари миқдорида олишлари мумкин”, - дейилади банк назоратчисининг хабарида.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/06/28/coins/

Янгилик билан ўртоқлашиш: