123

2013 йилда Beeline Ўзбекистонга $227 млн. сармоя киритди

Дата: 08:37, 07-03-2014.

Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – “Beeline” ягона алоқа оператори 2013 йилда Ўзбекистонга $227 млн. сармоя киритди. Бу ҳақидаVimpelCom Ltdнинг ҳисоботига таянган ҳолда Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) хабар қилмоқда. Бу суммага Beelineнинг Ўзбекистондаги капитал харажатлари (асосий фонд, ускуна ва технологияларни сотиб олишга сармоявий харажатлар) ҳам киради.
Воқеани шарҳлар экан МЧЖ “Unitel”нинг Бош директори Александр Воробьёв “Тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини яхшилаш бўйича компания олдида қатор вазифалар турган эди, алоқа каналлари ва каналларни кенгайтиришга йўналтирилган кенг миқёли сармоялар туфайли уларни кўп қисмини муваффақият билан ҳал қилдик. Бунда харажатларнинг асосий қисми айнан сўнги чоракга тушди, ва буни Ўзбекистоннинг турли минтақаларидаги миллионлаб абонентларимиз сезишди”, - дея қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг натижаларига кўра “Beeline” 10 518 000 кишилик абонент базасига эга.
VimpelCom Ltd - холдинг компанияси бўлиб, МДҲ, Италия, Осий ва Африкадаги қатор мамлакатларидаги телекоммуникацион ширкатларни назорат қилади. Хусусан, VimpelCom Ltdга «Вымпел-Коммуникации» (Россия) ва МДҲ мамлакатларидаги “Билайн” савдо белгиси остида ишловчи қатор компаниялар қарайди.
“Unitel” МЧЖ – “Вымпел-Коммуникация”нинг Ўзбекистондаги бўлимидир. Beeline алоқа оператори ўзида Unitel МЧЖ ва Buzton ҚК ўз ичига олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: