123

2014 йилда ўзбек банклари “Соғлом бола йили” давлат дастурини амалга оширишга 3,7 трлн сўмдан ошиқ маблағ йўналтирдилар

Дата: 11:21, 09-01-2015.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки (МБ) “Соғлом бола йили” давлат дастурини амалга оширишишларига якун ясади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган йили давлат дастури доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 4,5 трлн. сўм ва $302,9 миллиондан ошиқ маблағни ўзлаштириш режалаштирилган эди. Бундан 1,8 трлн. сўм Ўзбекистон тижорат банклари томонидан ажратилиши зарур эди. Амалда банклар ушбу лойиҳаларни амалга оширишга 3,7 трлн. сўм ажратдилар”, – деб таъкидлашди МБ матбуот хизматида.

Бундан ташқари, банклар касб-ҳунар коллежлари бизнес-лойиҳаларини амалга оширишга 200 млрд. сўмдан ошиқ инвестиция киритдилар. Шунингдек, 2,4 трлн. сўм қишлоқ жойларда намунали уйлар қуришга ажратилди.

$1 = 2424,23 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: