123

2016 йил охирида Тошкентда Hyatt Regency меҳмонхонасининг қурилиши якунланади

Дата: 12:27, 06-10-2015.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати олий тоифадаги Hyatt Regency меҳмонхонасининг қурилишининг янги молиявий манба ва муддатларини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг қурилишига доир шартнома 2012 йил апрелида Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ўртасида имзоланган эди. Бошида меҳмонхона қурилиши 2013 йилда тугалланиши керак эди. Лекин муддат бир неча бор кўчирилган эди.

Эндиликда отель 2016 йил июлда ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Қурилишнинг умумий қиймати $205 млн бўлиб, меҳмонхонада 305 хона мавжуд. Меҳмонхона Халқ банкининг 100 млрд сўм ва давлат бюджетидан ажратиладиган 77,4 млрд сўми ҳисобига қурилади.

Туркиянинг Apeas Muhendislik Insaat Taahhut ve Dis Ticaret A.S компанияси меҳмонхонанинг ички дизайн ва муҳандислик ишларини амалга оширади.

$1 = 2635,08 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: