123

Абдулла Арипов Ўзбекистон бош вазири этиб тасдиқланди

Дата: 16:14, 14-12-2016.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Абдулла Арипов Ўзбекистон бош вазири этиб тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

Хабар берилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бош вазир лавозимига бош вазири ўринбосари бўлиб ишлаётган Абдулла Арипов номзодини таклиф қилган.

Ўз навбатида, парламент юқори ва қуйи палаталари депутатлари А.Арипов номзодини тасдиқладилар.

Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим қилди.

Олдин хабар берилгани каби, 14 декабр куни Тошкентда Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида президентнинг ўз лавозимига киришиш маросими бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига қасамёд келтириб, мамлакат президент лавозимини бажаришга киришди.

Эслатиб ўтамизки, А.Арипов қонунчиликка мувофиқ, парламент қуйи палатасидаги энг кўп сонли депутатлар гуруҳи – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан бош вазирликка таклиф этилди.

Абдулла Арипов мутахассислиги бўйича электралоқа муҳандиси, иқтисодиёт магистри. 2016 йил сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар мажмуининг раҳбаридир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: