123

Бир ҳафтада “Тошкент” РФБда 15,6 млрд сўмлик қимматли қоғозлар сотилди

Дата: 17:09, 19-09-2018.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – 10-15 сентябр орасида “Тошкент” Республика фонд биржасида савдолар якунлари бўйича 15,6 млрд сўмлик қимматли қоғозлар сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РФБ маълумотларига кўра, шу жумладан, 33та акциядорлик жамиятининг акциялари билан 128та битим қайд қилиниб, 5 млн дона оддий ва 34,9 минг дона имтиёзли акциялар сотилди.

Қимматли қоғозлар билан ўртача кунлик савдо айланмаси ҳисобот даврида 2,6 млрд сўмни, ўртача битим қиймати эса 122,3 млн сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, ушбу даврда сотилган бир дона акциянинг ўртача нарх кўрсаткичи 3065,9 сўмдан иборат бўлди.

Савдолар ҳажми бўйича етакчилар “Universal bank” ХАТБ (8 млрд сўм), “Xorazm shakсar” АЖ ҚК (7,1 млрд сўм), “Qishloq qurilish bank” АТБ (0,2 млрд сўм) бўлди.

Энг йирик битим 12 сентябр санасида “Xorazm shakar” ҚК АЖнинг 1,4 млн дона оддий акцияси билан 7,1 млрд сўм миқдорида тузилди. Бир дона акциянинг сотув кунидаги нархи номиналига мос равишда 5 минг сўмни ташкил қилди.

Битимлар сони бўйича етакчиликни ўтган ҳафтада ҳам “Kvarts” AЖ эгаллаган ҳолда, унинг 3083 дона акцияси билан 15,5 млн сўмлик 28 та битим амалга оширилди.

Энг фаол савдо сессияси ўтган жума куни бўлиб ўтди. Унинг доирасида 23 эмитентларнинг қимматли қоғоғлари билан 37 битимлар тузилди. Шундай қилиб, ушбу кунга ҳафталик барча транзакцияларнинг 29% тўғри келди.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: