123

“Бухоро” халқаро аэропорти МДҲда энг яхши деб топилди

Дата: 15:57, 08-06-2018.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – “Бухоро” халқаро аэропорти Халқаро фуқаро авиациясининг “Аэропорт” ассоциацияси томонидан ўтказилган танловнинг “МДҲ мамлакатларидаги энг яхши аэропорт” номинациясида 2017-йил натижаларига кўра яна ғолиб бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хабар қилишларича, “Бухоро” халқаро аэропорти ушбу нуфузли танловда биринчи марта қатнашаётгани ва унинг мукофотига сазовор бўлаётгани йўқ.

2012 йилдан бери у тўрт марта “МДҲ мамлакатларидаги энг яхши аэропорти”, уч марта “Жадал ривожланаётган аэропорт” ва ики марта “Истиқболли ривожланаётган аэропорт” мукофотларига сазовор бўлган.

Ҳаво йўлаги МДҲ мамлакатларидаги 100 мингдан 500 мингача йўловчи ташувчи аэропортлари ўртасида юқори натижалари учун МДҲ мамлакатларидаги энг яхши аэропорт” деб топилди.

2017-йил якунлари бўйича аэропорт томонидан халқаро ва ички йўналишларда 190 минг йўловчига хизмат кўрсатилди. Юк, почта ва пулли багаж ташиш салмоғи 2016 йилгига нисбатан ошди. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланди.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2014/06/06/airport/

Янгилик билан ўртоқлашиш: