123

ЕБРР 2018 ва 2019 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръатлари пасайишини прогноз қилмоқда

Дата: 12:39, 02-11-2018.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2018 ва 2019 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръатлари пасайишини прогноз қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк экспертлари ушбу прогноз билан “Минтақавий иқтисодий истиқболлар” сўнгги ҳисоботида чиқишди.

“Ўзбекистонда жорий (2018-й) йилда иқтисодий ўсиш бирмунча секинлашди, бу савдо балансининг камомадга ўтиши ва нархлар кўтарилиши туфайли уй хўжалиги истеъмоли ўсишининг пасайишини акс эттиради. Шу билан бирга, Ўзбекистонда ислоҳотларнинг ўтказилиши яқин йилларда барқарор ўсиш учун пойдевор яратади, нархлар ва валюта курсининг эркинлаштирилиши ва субсидияларгнинг қисқариши нисбий нархларнинг ўзгариши ҳамда икки сонли инфляцияга олиб келди. Инфляция ва савдо баланси камомадининг ортиши сабабли аҳоли реал даромадлари ўсишининг секинлашуви натижасида ўсиш суръатлари 2017 йилдаги 5,3%дан 2018 йилда 5%гача ва 2019 йилда 5%гача пасайиши мумкин”, - дейилади ҳисобот матнида.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: