123

Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги Оролбўйи фонди учун 5 млн евро ажратади

Дата: 11:31, 17-07-2019.

Тошкент. 17 июль. ЎзТАГ – Европа Иттифоқи (ЕИ) Ўзбекистондаги Оролбўйи жамғармаси учун 5 млн евро ажратади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) маълумотларига кўра, 15 июль куни Европа Иттифоқи ҳузуридаги Ўзбекистон миссияси раҳбари Дилер Ҳакимов Европа кенгаши раиси ташқи сиёсат масалалари бўйича бош маслаҳатчи Рина Кионка билан учрашди.

"Р.Кионка БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсоният хавфсизлиги бўйича Кўпшериклик траст фондини қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шу муносабат билан ушбу жамғарма доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун 5 миллион евро ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича биргаликдаги ишлар давом этаётганидан мамнунлигини билдирилди. Хусусан, 2019 йил 25-25-июнда Брюсселда (Бельгия) бўлиб ўтган ушбу ҳужжат лойиҳаси бўйича музокараларнинг иккинчи тури доирасида томонлар унинг кўплаб муҳим нуқталарини келишишга муваффақ бўлишди. Муҳокамани давом эттириш учун Тошкент шаҳрида навбатдаги турни ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Сурат манбаи: tnews.ir

Янгилик билан ўртоқлашиш: