123

Картошканинг деярли 94%и Ўзбекистон шахсий томорқа хўжаликлари томонидан етиштирилмоқда

Дата: 10:19, 24-07-2018.

Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – 2018 йил январ-июнида картошканинг деярли 94%и Ўзбекистон шахсий томорқа хўжаликлари томонидан етиштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари деҳқончилик маҳсулотларининг аксарият турларини асосий ишлаб чиқарувчилари бўлиб қолмоқда, ҳисобот даврида картошка умумий ҳажмининг 93,7%и, сабзавотларнинг 87,3%и, полизнинг 70,6%и, мева ва резаворларнинг 72,0%и, узумнинг 63,6%и улар томонидан ишлаб чиқарилди. Дон экинларининг эса асосий қисми фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилди, ишлаб чиқарилган ушбу маҳсулот ҳажмининг 82,4%и улар ҳиссасига тўғри келади”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги” номли ҳисоботида.

Умуман, 2018 йилнинг январ-июн ойларида барча тоифадаги хўжаликларда 4642,4 минг тонна (85,9%) дон экинлари ишлаб чиқарилди, 1485,9 минг тонна (105,3%) картошка кавлаб олинди, 3140,1 минг тонна (104,7%) сабзавотлар, 215,4 минг тонна (112,6%) озиқбоп полиз, 934,6 минг тонна (100,5%) мева ва резаворлар, 41,6 минг тонна (149,2%) узум йиғиб олинди.

Сурат манбаи: https://ok.ru/plodovie/topic/66408517096745

Янгилик билан ўртоқлашиш: