123

Хизматлар, энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулотлари бўлди

Дата: 16:37, 05-02-2019.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – 2018 йил январ-ноябр ойларида Ўзбекистон Республикасининг асосий экспорт маҳсулотлари – хизматлар, энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари, импорт йўналишда машиналар ва ускуналар бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳисобот даврида бошқа мамлакатларга $11,324 млнлик экспорт қилди, бу эса, 2017 йилдагига нисбатан 3,2% камдир.

Хусусан, республика “бошқа” пункти бўйича $3,023,7 млнга (-37,2%, умумий экспорт ҳажмининг 26,7%), $2775,2 млнга хизматлар (+25%, 24,5%), $2374,9 млнга энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари (+57,2%, 21%) экспорт қилган. Шундан кейин бундан озроқ муҳим экспорт позициялари бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, қора ва рангли металлар, кимёвий маҳсулотлар ва ундан тайёрланадиган маҳсулотлар, пахта толаси, машиналар ва ускуналар бормоқда.

Ўз навбатида, 2018 йил январ-ноябр ойларида Ўзбекистон бошқа мамлакатлардан $17,340,7 млнга импорт қилди, бу эса 2017 йилдагига нисбатан 36,8%га кўпдир.

Хусусан, республика $7268,7га (жами импортнинг + 60%, 41,9%) машина ва ускуналар импорт қилди, қолган бошқа барча турдаги позициялар – кимё маҳсулотлари ва улардан ясалган буюмлар, хизматлар, бошқа турдаги маҳсулотлар, қора ва рангли металлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари жами импортнинг 13,2%дан 4,5%гачасини ташкил этади.

Сурат манбаи: http://powerbranding.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: