123

МДҲ давлатларининг Самарқанддаги биринчи туристик ярмаркаси доирасида 54 дан ортиқ ҳамкорлик шартномалари имзоланди

Дата: 11:31, 11-07-2019.

Тошкент. 11 июль. ЎзТАГ – Самарқандда мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларининг биринчи туристик ярмаркаси доирасида 54 дан ортиқ ҳамкорлик шартномалари имзоланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"9 июль куни Самарқанддаги МДҲнинг биринчи йиллик туристик ярмаркаси доирасида МДҲ давлатларидан келган турли ташкилотлар ўртасида туризм соҳасида шериклик ва келажакдаги ҳамкорлик тўғрисида 54 дан ортиқ битим имзоланди", - дейилади Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари ассоциацияси Арманистон туризм федерацияси ва Беларус Республикаси туризм иттифоқи билан келишув имзоланди. Шунингдек, Ўзбекистон Отелерлар уюшмаси ва Қирғизистон Курортлари ассоциацияси ҳамда МДҲ давлатларининг бошқа сайёҳлик ташкилотлари ўртасида туризм соҳасида шериклик ва келажакда ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган ҳужжатларга эришилди.

Шунингдек, тадбир доирасида "МДҲ мамлакатларида туризм ва минтақавий ҳамкорлик: янги чақириқ ва имкониятлар" мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда МДҲ мамлакатларининг туризм йўналишидаги етакчи университетлари ректори ва проректорлари иштирок этишди.

Семинар кун тартибидаги асосий масалалардан бири – Самарқанддаги "Ипак йўли" тармоқ университети лойиҳасини жорий этиш ва МДҲ мамлакатлари олий ўқув юртларида талабаларни алмашиш таклифи бўлиб, семинар иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.

"Тадбир якунида" Ипак йўли" туризм халқаро университети ва Қозоғистон, Озарбайжон, Россия, Арманистон, Беларус ва Туркманистоннинг турли олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: