123

Мирзиёев Мустақиллик куни муносабати билан 65 нафар маҳкумни афв этди

Дата: 13:34, 28-08-2019.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақиллик куни муносабати билан 65 нафар маҳкумни афв этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ маълумотларига таяниб .

Мустақиллик куни муносабати билан 27 августдаги «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонга мувофиқ, содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқаро афв этилди.

Хусусан, 17 киши жазодан тўлиқ озод қилинди. Яна 13 киши шартли равишда озод қилинди. Фармонга мувофиқ, 20 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди. Шунингдек, 14 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазо муддати қисқартирилди. Бир нафар шахс озодликни чеклаш жазосидан озод қилинди.

Авф этилганларнинг 4 нафари аёллар, 1 нафари 60 ёшдан шахс, 1 нафари чет эл фуқароси эканлиги қайд этилади. Амнистия тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 39 нафар фуқароларга берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ш. Мирзиёев «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармон билан Рамазон ҳайити байрами арафасида 575 нафар маҳбусни афв этган эди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, сўнгги уч йил ичида Ўзбекистонда 3952 кишига нисбатан 7 марта афв этиш қўлланилган.

 

Сурат манбаи: 24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: