123

Мирзиёев Россия билан АЭС қуриш тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Дата: 14:02, 16-10-2018.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги Ўзбекистон ҳудудида атом электростанциясини лойиҳалаштириш ва қуришда ҳамкорлик ҳақидаги битимни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Адлия вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда.

“Ўзбекистон президенти ўз қарори билан Ўзбекистон Республики ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасидаги республика ҳудудида атом электростанцияси қуришда ҳамкорлик ҳақидаги битимни тасдиқлади”, - дейилади вазирликнинг Telegram-каналида.

Шунингдек, Ш. Мирзиёев ТИВга Ўзбекистоннинг кўрсатилган келишув кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартибларини бажарганлиги ҳақидаги билдирги йўллашни топширди.

Ҳужжатга мувофиқ, ҳукумат ва тегишли идоралар раҳбарларига Ўзбекистоннинг келишув доирасидаги мажбуриятлари ижроси назоратини таъминлаш топширилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 19- йиғилиши якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россия Федерацияси бош вазирлари Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев томонидан имзоланган АЭС қуришга доир битим Ўзбекистон ҳудудида ҳар бири 1,2 ГВт қувватга эга икки энергоблокдан иборат атом электр станциясини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатацияга киритишни кўзда тутади.

АЭС Навоий вилояти ҳудудида қуриш режалаштирилмоқда. Лойиҳани ишга тушириш маросими 19 октябрда Россия президенти В. Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

 

Сурат манбаи: ru.sputnik-tj.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: