123

Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилди

Дата: 14:37, 09-07-2019.

Тошкент. 9 июль. ЎзТАГ – 8-июль куни президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди. Давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланди", – дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, республика комиссияси “Абадий гулла, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари дастурини ишлаб чиқиши керак.

Шунингдек, "Ягонасан, муқаддас Ватан!" мамлакат мустақиллигини тараннум этувчи энг яхши қўшиқ ва мусиқий асарлар республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтади. Танлов ғолиблари ва совриндорларининг номлари мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади ва тақдирланади.

Бундан ташқари, "Энг улуғ, энг азиз", "Ватан тимсоли - рассом нигоҳида", "Ватан номи билан яшаш!" анъанавий кўрик-танловлари ўтказилади.

 

Сурат манбаи: xs.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: