123

Наманган вилоятида мотоцикллар йиғиш бўйича завод қурилади

Дата: 12:41, 15-09-2018.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Наманган вилоятининг Норин туманида мотоцикллар йиғиш бўйича завод қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги “Наманган вилоятининг Норин туманида саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида сўз борган.

Ҳужжатга мувофиқ, қиймати 12,9 млрд сўм бўлган лойиҳага “Ўзавтосаноат” эгалик қилади. Компания лойиҳани амалга оширишга 3 млрд сўм ўз маблағини йўналтиради, қолган маблағлар кредит ҳисобига жалб қилинади.

Завод йилига 10 минг мотоцикл ишлаб чиқариб, 500 янги иш жойи яратиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, қарор билан туманда 100 та лойиҳа амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, улар орасида мебель, ногиронлар ўриндиқлари, жинси матоси, шлакоблок, чакандадан чой ишлаб чиқариш, шунингдек, текстиль фабрикаси ва бошқа кўплаб лойҳалар бор.

Сурат манбаи: из http://uz.utro.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: