123

НАТО бош котиби Афғонистоннинг янги президенти АҚШ билан ҳамкорлик шартномасини имзолашига умид қилмоқда

Дата: 18:41, 01-03-2014.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен Афғонистоннинг янги президенти АҚШ билан иккитомонама хавфсизлик ҳамкорлик шартномасини ишзолашига умид қилмоқда, дея хабар берада “Новый век” газетаси.
“Биз учун (Афғонистонда) 2014 йилдан кейин ҳам машқ базасини жойлаштириш соз бўлар эди, лекин биз барча имкониятларни кўриб чиқишимиз керак. Ҳамид Карзай кўп эҳтимоли билан шартномани имзоламайди, лекин мен уни мамлакатнинг янги раҳбари имзолашига умид қиламан. Биз шундан келиб чиққан ҳолда машқ миссиясини режалаштиришни давом эттирмоқдамиз”, деди у журналистларга НАТО Мадофаа вазирликлари раҳбарлари мажлисидан кейин.
Кутилаётган келишув 2014 йилда америка қўшинлари мамлакатдан чиқиб кетгандан кейин икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар характерини белгиловчи хужжат бўлиши керак. Хусусан, унда мамлакат ҳудудида қоладиган чекланган америка контингентининг мақоми ва мажбуриятлари аниқлаштирилиши керак.
Бу ҳақидаги келишув ўтган йили тузилганига қарамай, афғонистон бошлиғи бир неча маротаба уни имзолашдан бош торди. Бунга жавобан АҚШ раҳбари Афғонистондан қўшинларни бутунлай олиб кетиши мумкинлигини айтган. Агар шартнома имзоланадиган бўлса, Вашингтон мамлакатда бирқанча маслаҳатчи ва инструкторларни қолдириб кетишни мўлжалламоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: