123

“Пахтакор” Ўзбекистоннинг ўн карра чемпиони бўлди

Дата: 17:07, 30-10-2014.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ –  Яқинда Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби “Бухоро” жамоасини 4:0 ҳисобида ютган ҳолда Ўзбекистоннинг ўн карра чемпиони бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Клуб сайтидаги маълумотга кўра, ўйиндаги голлар Жамшид Искандаров, Владимир Козак, Игорь Сергеев ва Баҳодир Пардаевлар томонидан киритилди.

“Пахтакор” ҳисобида жами 66 очко мавжуд, жамоадан кейин келаётган клуб – пойтахтнинг “Локомотив”ида эса бундан 6 очко кам.

Эслатиб ўтамизки, чемпионат якунланишига ҳали икки тур бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: