123

Россияда Ravon автомобилларини ишлаб чиқариш иккинчи ярим йилликдан бошланиши режалаштирилмоқда

Дата: 17:31, 23-05-2019.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Россияда Ўзбекистон миллий бренди Ravon автомобилларини ишлаб чиқариш иккинчи ярим йилликдан бошлаб режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Карачай-Черкес республикаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2018 йилда ҳукумат органлари ишлари натижалари ҳақида депутатларга йўллаган мактубида Республика раҳбари Рашид Темрезов маълумот берди.

"Хитой Lifan и Chery маркаларини йиғишга ихтисослашган "ДерВейс" автомобил йиғиш заводида қийин вазият юзага келади. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш тўхтатилди. Биз автомобилларни йиғиш жараёнини бошлаш учун мумкин бўлган вариантлардан бири сифатида қуйидагиларни кўриб турибмиз: Россиянинг Ўзбекистон Республикаси билан иқтисодий ҳамкорлиги доирасида истиқболли қўшма лойиҳалар тасдиқланди, улар орасида "ДерВейс"фирмаси лойиҳаси ҳам мавжуд. Айни пайтда ДерВейс ишлаб чиқаришни сертификатлаш жараёнидан ўтади. Жорий йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб завод Ravon русумли автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳани амалга оширишни бошлашни режалаштирмоқда", - дея таъкидлади Р.Темрезов.

 

Сурат манбаи: kchr.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: