123

Россияда заҳарланиш белгилари билан 68 нафар ўзбекистонлик касалхонага ётқизилди

Дата: 10:36, 18-07-2019.

Тошкент. 18 июль. ЎзТАГ – Россияда заҳарланиш белгилари билан 68 нафар ўзбекистонлик касалхонага ётқизилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон бош консуллигининг Қозон шаҳридаги (Россия) маълумотларига кўра, Самара вилоятидаги "Кошелев посади "корхонасида ишлаган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси "Номаълум моддалар билан заҳарланиш" ташхиси билан касалхонага ётқизилган", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Корхона раҳбариятига кўра, уларнинг барчаси қонуний равишда ишлайди ва меҳнат шартномалари ҳам мавжуд. Иш берувчи бош консулликка корхона Ўзбекистон фуқароларини даволаш билан боғлиқ барча молиявий харажатларни қоплашини маълум қилди.

Қайд этилганидек, ўзбекистонликлар жойлаштирилган тиббиёт муассасалари ва корхона раҳбарияти билан ишчи алоқалар ўрнатилди ва вазият назоратга олинди.

 

Сурат манбаи: a1.ro

Янгилик билан ўртоқлашиш: