123

Сингапур компанияси Тошкент вилоятида $2,5 млрдлик “ақлли шаҳар” қуради

Дата: 11:25, 28-11-2018.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Universal Success Enterprises Сингапур компанияси Тошкент вилоятида қиймати $2,5 млрдлик “ақлли шаҳар” қуради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ақлли шаҳар” қуриш ҳақидаги ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Давлат инвестиция қўмитаси ва сингапур компанияси ўртасида имзоланди. Имзолаш маросими Тошкентда бўлиб ўтган туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестицион форум доирасида бўлиб ўтди.

Қўмитадан маълум қилишларича, Сингапур компанияси томонидан 2019-2021 йилларда $2,5 млрд тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш йўли билан Тошкент вилоятида “ақлли шаҳар” барпо этиш режалаштирилмоқда.

Universal Success Enterprises компанияси ақлли ва саноат шаҳарларини қуришда катта тажрибага эга. Хусусан, компания томонидан Ҳиндистонда 152 гектар майдонда Kolkata West international city шаҳарчаси ва 400 гектар ҳудудда Dholera special investment region лойиҳаси амалга оширилган. 

Эслатиб ўтамиз, туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестицион форум 19-21 ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтган эди. Ундан кўзланган мақсад – сайёҳлик саноатига сармояларни жалб қилиш, бу соҳага дунё даражасидаги ширкатларни жалб қилишдир.

Сурат манбаи: http://numrush.nl

Янгилик билан ўртоқлашиш: