123

Собиқ ЧнТАИЧБ ёнида Ўзбекистондаги биринчи уч қаватли транспорт ўтказгичи қурилади

Дата: 13:54, 08-05-2018.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Собиқ Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси (ЧнТАИЧБ) Ўзбекистондаги биринчи уч қаватли транспорт ўтказгич қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга таянган ҳолда.

“Новости Узбекистана” маълумотига кўра, 7 майда пойтахт шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати уч қаватли транспорт ўтказгич қурилиши муносабати билан Тошкентнинг Мирзо-Улуғбек ва Яшнобод туманларининг бир неча кўчаларида транспорт ҳаракати чекланиши ҳақида хабар берган.

“10 майда уч қаватли транспорт ўтказгичининг муҳташам қурилиши бошланади, деб хабар қилишди бугун ҳокимият сайтида. Шу муносабат билан жамот транспорти йўналишларига ўзгартишлар киритилади. Ҳайдовчилар сабр билан тўсилган участкалар – Қорасув ва Элбек кўчасидан “Дўстлик” метро бекатигача бўлган ҳудудларни айланиб ўтиши зарур бўлади. Янги объект қурилишини 2019 йил 31 январда якунлаш режалаштирилмоқда”, - дейилади нашр хабарида.

Эслатиб ўтамизки, яқин йилларда Тошкентда 22 янги транспорт йўл ўтказгичлари қурилади.

 

Сурат манбаи: http://uz.utro.news/

Янгилик билан ўртоқлашиш: