123

Термизда Афғонистон консуллиги очилади

Дата: 16:26, 09-07-2018.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – Термизда Афғонистон консуллиги очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбек томонининг маълумотларига кўра, бу президент Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистон делегацияси билан учрашувида тасдиқланган.

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, Қобулда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон делегациясига Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилик қилган.

Суҳбат аввалида вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон раҳбарига илиқ салом ва эзгу тилакларини етказди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, аввало Афғонистон президентининг 2017-йил декабр ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар доирасида эришилган келишувларни тадбиқ этиш жараёни муҳокама қилинди. Шу ўринда йирик қўшма инвестиция, транспорт-коммуникация, савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда Термиз шаҳрида Афғонистон консулхонасини очишга Ўзбекистон розилиги тасдиқланди. Шунингдек, Афғонистон ва чегарадош минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

2018-йил март ойида Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясида иштирок этган ва батафсил нутқ сўзлаган президент Муҳаммад Ашраф Ғани ўз мамлакатида тинчлик жараёнига кўмаклашишга қаратилган фаол саъй-ҳаракат учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.

Суҳбатда Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сурат манбаи: https://russiantowns.livejournal.com/4684425.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: