123

“Тошкент” РФБ ҳафталик битимлар ҳажми 5,8 млрд сумни ташкил қилди

Дата: 16:43, 18-04-2018.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – 9-13 апрел орасида “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 18та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 559та битим қайд қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сотувларда жами 3 млрд. дона акция билан савдо қилиниб баржанинг айланмаси 5,8 млрд сўмни ташкил қилди. РФБ маълумотларига кўра, суғурта компаниялари (61,6%) ва тижорат банкларининг (36,8%) қимматли қоғозларига талаб кучли бўлган.

Энг йирик битим 13 апрелда савдо тизимининг асосий секциясида “Kapital sug'urta” АЖнинг 1,88 млрд дона акцияси билан 1,88 млрд сўм миқдорида тузилди. Бир дона акциянинг сотув нархи 1 сўмни ташкил қилди.

Битимлар сони бўйича етакчиликни ўтган ҳафтада “Hamkorbank” АТБ эгаллаган ҳолда, унинг 5,9 млн дона акцияси билан 0,9 млрд сўмлик 424 та битим амалга биржанинг иккиламчи бозорида амалга оширилди.

Фонд биржасида йил бошидан буён 76,6 млрд сўмлик 4 612 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 63 та акциядорлик жамиятининг 3,3 млрд дона қимматли қоғозлари сотилган.

$1= 8077,26 сўм

Сурат манбаи: https://www.rosbalt.ru/business/2018/04/02/1693188.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: