123

Тошкентда ажралишлар билан курашни кучайтириш ишига ОАВ жалб қилиш режалаштирилмоқда

Дата: 17:24, 21-10-2016.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда ажралишлар билан курашни кучайтириш ишига ОАВ жалб қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ пойтахт ҳокимиятининг оилаларни мустаҳкамлашга бағишланган йиғилишига асосланган ҳолда хабар берди, деб ёзади ЎзТАГ.

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг сўзларига кўра, ажралишлар сонининг ошиши “Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевни безовта қилмоқда”.

Статистика бўйича, оила бузилган сўнг, беш аёлдан фақат биттаси қайта турмушга чиқади.

“Бошқаларининг тақдири нима бўлади? Агар ўз вақтида бунинг чорасини кўрмасак, ажралишлар сони кўпаяди”, - деди Тошкент ҳокими.

Якунда ҳоким янги қарор устида иш бошлаб юборилгани, унга кўра, Тошкент шаҳрида ажрашган ҳар бир оила ҳақида маълумотлар – оила вакилларининг исм-фамилияси бундан буён “Тошкент” телеканали ва “Тошкент оқшоми” гезетасида бериб борилиши ҳақида маълум қилди.

Усмонов “ажрашаётган оилалар ҳақидаги маълумотларнинг телевидение орқали тарқатилиши, ажримларнинг камайишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлиги”ни қайд этди.

“Ажрашаётган эр-хотинларнинг исм-фамилияларини ҳозирча ҳар 15 кунда соат 23:00да эфирга узатиладиган дастурда, ўзгариш бўлмаса, соат 21:00да эълон қиламиз. Агар яққол натижа сезилмаса, ажрашаётган оила аъзоларининг суратини эфирга узатамиз. Бу билан биз ҳеч кимнинг ҳақ-ҳуқуқларини топтамаймиз, аксинча, очиқ маълумотларни оммага тақдим этамиз”, - деб хулоса қилди Тошкент шаҳар ҳокими.

Шунингдек, Усмонов оилавий ажримларга сабабчи бўлаётганлар, хусусан, қайнота-қайноналар, келинларни оммавий муҳокамага олиб чиқиб, улар иштирокида телекўрсатувлар тайёрланишини маълум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: