123

Тошкентда брейк-данс бўйича халқаро мусобақанинг саралаш босқичи бўлиб ўтади

Дата: 11:58, 26-03-2014.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – 5 апрелда брейк-данк бўйича Ўзбекистонда илк маротаба нуфузли халқаро чемпионатнинг саралаш босқичи – Red Bull BC One 2014 бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
16 раққос Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги энг яхши брейк-раққоси номи учун курашадилар. Саралаш ўйинлари ғолиби ва яна бир энг зўр деб топилган спортчи мусобақанинг Марказий Осиё босқичи - Red Bull BC One Central Asia Cypherга йўлланма олади. Бу босқич Алмати шаҳрида 10 майда бўлади”, деб хабар беришди мусобақалар бўлиб ўтадиган “Ильхом” театри маъмуриятида.
Ўз навбатида, Марказий Осиё босқичи ғолиби ўз маҳоратини сентябрь ойида Хорватияда Red Bull BC One Eastern Europe Qualifier мусобақаларида кўрсатади. Агар бу ерда ғалаба қозонса, ноябрда Париж шаҳрида бўладиган финал мусобақа – Red Bull BC One 2014га йўлланма олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: