123

Тошкентда минорали кранлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Дата: 15:33, 04-10-2018.

Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Россия компанияси Тошкентда минорали кранлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон делегациясининг Челябинск вилояти вице-губернатори Б. Дубровский билан учрашувида сўз борди. Шунингдек, Савдо-саноат палатаси ва Челябинск металлни қайта ишлаш заводи вакиллари билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

“(…) делегациямиз вакиллари минорали кранларни ишлаб чиқариш бўйича завод фаолияти билан танишдилар ва Тошкентда бундай кранларни ишлаб чиқаришни ташкил этишга келишдилар”, - дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, йиғилиш якунида Тошкент ва Челябинск бизнес-тузилмалари, Савдо-саноат палаталари ўртасида яқин ҳамкорлик ва алоқаларини ривожлантириш бўйича келишувлар имзоланди. “ЮжУралГрупп” маҳаллий ширкати билан картон ва қоғоз ишлаб чиқаришга доир умумий қиймати $6,5 млнлик келишув тузилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва бир қатор тадбиркорлардан иборат ўзбек делегацияси икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва ижтимоий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида Россияда ишчи ташриф билан бўлиб турибди.

Сурат манбаи: из http://gtn.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: