123

Украина мамлакатга ўзбек автомобилларини импорт қилишга қарши аксилсубсидиявий текширувни тўхтатди

Дата: 15:19, 06-12-2018.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Украина мамлакатга ўзбек автомобилларини импорт қилишга қарши аксилсубсидиявий текширувни тўхтатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиевнинг Украина бош вазирининг биринчи ўринбосари, иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Степан Кубив билан 5 декабрдаги учрашувидан сўнг маълум бўлди.

“Ўзаро қутловлардан кейин украина томони мамлакатга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни импорт қилишга қарши аксилсубсидия текширувини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганлигини билдирди”, - дейилади Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонасининг Facebookдаги саҳифасидаги хабарда.

Степан Кубивнинг сўзларига кўра, украина томони ҳам иш даражасида, ҳам ҳукуматлараро комиссиялар раҳбарлари даражасида алоқаларни тизимлаштиришга йўналтирилган мулоқотни фаоллаштириш ниятида.

Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Ариповнинг Степан Кубив билан телефон мулоқоти ташкил этилди.

“Томонлар телефон мулоқотида давомида товарларнинг Украина ва Ўзбекистон бозорларига ўзаро киришини таъминлаш масалаларини муҳокама қилишди, шунингдек, мамлакатлар ўртасида аввалдан тахмин қилинадиган савдо муносабатларини шакллантириш муҳимлигини таъкидладилар. Украина ва Ўзбекистон ўртасида энг яхши савдо-иқтисодий мулоқатни йўлга қўйишнинг муҳим воситаларидан бири – ҳар тарафлама ҳамкорлик бўйича Украина-Ўзбекистон қўшма комиссияси ишини қайта тиклаш ва мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини биргаликда муҳокама қилиш мақсадида комиссиянинг навбатдаги, саккизинчи мажлисини тезроқ ўтказишдир", - деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: https://cfts.org.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: