123

Ўзбек алфавитини ўзгаришлар кутмоқда

Дата: 14:50, 08-11-2018.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – Лотин ёзувига асосланган ўзбек алфавити ўзгартирилади. Ch, Sh, Gʻ и Oʻ ўрнига Ç, Ş, Ğ ва Ŏ жорий этилмоқда. C (Ц) ҳарфини эса алфавитга қайтармасликка қарор қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қабул қилинган қарорлар асослаб берилган ўзгартишларнинг батафсил тавсифи 6 ноябрда ўзбек тилида ЎзА миллий ахборот агентлиги сайтида эълон қилинди.

gazeta.uzнинг хабар беришича, ўзбек алфавитини такомиллаштириш бўйича Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошида тузилган Ишчи гуруҳ янгиланган ўзбек алфавити лойиҳасини эълон қилди. У кейинги икки йил давомида муҳокама қилинган.

Алфавит жорий йил охиригача тасдиқланиши кутилмоқда. 1995 йилдан бери амалда бўлган алфавит ҳам номукаммаллиги ва ҳам қўлда, ҳам компьютерда матн теришда, ҳам ўқишда келтириб чиқарган ноқулайликлари учун танқид қилиб келинди. Айнан шу камчиликлар сабабли ҳам мамлакатда лотин ёзувига тўлиқ ўтиш якунига етгани йўқ. Алфавитнинг янгиланган версиясида 30 белги, шу жумладан, 28 ҳарф, битта ҳарфли бирикма ва бир тутуқ белгиси (тутуқ белгисини билдиради) мавжуд. Асосий узоқ кутилган ўзгартишлар – кириллча “ш” ва “ч”ни билдириш учун “sh” ва “ch” қўшилмаларидан вос кечиш, шунингдек, “ӯ” ва “ғ”ни билдириш учун “oʻ” ва “gʻ”да тескари тутуқ белгисидан вос кечилиши ҳисобланади.

Буларнинг ўрнига ўзбек алфавитининг 1993 йилда киритилган биринчи версиясида мавжуд бўлган, лекин 1995 йилда қайта чиқариб ташланган диакритик белгилар – “ç” (“ч”), “ş” (“ш”), “ŏ” (“ӯ”) ва “ğ” (“ғ”) ҳарфларнинг қайтарилмоқда.

Муҳокама ва тортишувлардан кейин “нг”ни англатувчи n̅ ҳарфини қайтармасликка қарор қилинди. Шунингдек, алафавитда “ng” қўшилмаси, бошқа тиллардан ўтган сўзларда мавжуд бўлган кириллча “ц”ни билдириш учун “с”ҳарфини ҳам қолдирмасликка қарор қилинди.

Янги алфавитнинг қабул қилиниши 20 йилдан зиёд мавжуд бўлиб келган муаммоларни бартараф қилиб, алфавитни бошқа туркий халқлар алфавитларига яқинлаштириши зарур.

Сурат манбаи: https://total.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: