123

Ўзбек палови ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига кирди

Дата: 19:28, 02-12-2016.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Номоддий маданий мерос бўйича Ҳукуматлараро Қўмитанинг қарорига мувофиқ, ўзбек палови ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбек анъаналарига кўра, меҳмонга уй эгалари паловни татиб кўрмагунича кетишга рухсат берилмайди. Гуруч, гўшт, зираворлар ва сабзавотлардан тайёрланадиган анъанавий таом кундалик овқатланиш вақти ёки байрамларда, шунингдек, алоҳида ҳолатларда марҳумларни хотирлаш учун дастурхонга тортилади. Палов тайёрлаш анъанаси устозлардан шогирдларга ўтиб келиб, оилаларда, тенгдошлар билан мулоқотда ва жамоат муассасаларида сақланиб келинмоқда. Ижтимоий муносабатлар ва бирдамликни мустаҳкамловчи ушбу анъана жамият маданий ўзига хослигининг бир бўлаги ҳисобланади”, - дейилади ЮНЕСКО қўмитаси хабарида.

Ўзбек паловидан ташқари рўйхатга Маврикиядаги бхожпури тилидаги халқ қўшиқлари, Мексикадаги отлар анъанаси, Аргунгу (Нигерия) Халқаро маданият ва балиқ ови фестивали, Эль-Кальяо (Венесуэла) карнавали, Веведаги (Швейцария) виночилик байрами, уч дунё билан боғлиқ вьетнам инончлари, Руминия ва Молдовадаги анъанавий девор гиламлари тайёрлаш ҳунари, Словакия ва Чехиядаги қўғирчоқ театри, Шкофья-Локадаги (Словения) Исо Эҳтирослари томошаси, оши-палов (Тожикистон) ва “чини” анъанавий ҳунари (Туркия) кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: