123

Ўзбекистон 2025 йилга бориб туризмдан йиллик даромадни $2 млрдгача етказишни режалаштирмоқда

Дата: 12:35, 10-01-2019.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2025 йилга бориб туризмдан йиллик даромадни $2 млрдгача етказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу режалар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 январ куни инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида очиқланди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг маълумотларига кўра, хусусан, Ш. Мирзиёев, Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий комплексларига тўхталди ва айёҳлик соҳасига тўғридан-тўғри сармоялар жалб қилиш зарурлигини таъкилади.

“Туризм учун босқичма-босқич ҳамма шароитларни яратяпмиз, инвесторларга, ишбилармонларга кенг имкониятлар беряпмиз. 2019 йил туризм ривожида туб бурилиш йили бўлади”, – деб иқтисоб келтиради президент матбуот хизмати Ш. Мирзиёевнинг сўзларидан. 

Қайд этилишича, 2017 йилда Ўзбекистонга қарийб 2,7 млн, 2018 йилда 5,3 млндан ортиқ турист келган. 2025 йилда юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини 7 млнга, туризм экспортидан келадиган йиллик даромадни эса $2 млрдга етказиш режалаштирилган. 

Бундан ташқари, президент таълим масаласига ҳам тўхталди. У хорижий давлатларнинг етакчи университетлари филиалларини очиш олий таълим соҳасига киритилган яхши инвестиция эканлигини таъкидлади.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 91 та олий таълим муассасаси мавжуд, шундан 11 таси хорижий олий таълим муассасалари ва филиалларидир. Айни вақтда юртимизда Россия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Сингапур, Италия каби давлатларнинг олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари фаолият кўрсатмоқда. 

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 2019 йил 7 январдаги қарорига мувофиқ уларнинг сафига Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган янги Ҳиндистоннинг Амити университети ҳам қўшилди. Ушбу университетда ахборот-коммуникация технологиялари мутахассислари тайёрланади, улар дастурий таъминот ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида таҳсил олишади. 

Сурат манбаи: https://president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: