123

Ўзбекистон алоқа ва АКТ соҳаси ҳизматлари ҳажми $1,16 млрд атрофидани ташкил қилди

Дата: 15:48, 25-01-2019.

Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – 2018 йилда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ҳизматлари ҳажми 9 трлн 744,1 млрд сўмни ($1,16 млрд атрофида) ташкил қилиб, 15,6% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, энг юқори ўсиш суръатлари меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (128,9%), молиявий хизматлар (125,8%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (115,6%) соҳаларида қайд этилган.

Ахборот фаолияти билан шуғулланувчи ва алоқа хизматларини кўрсатувчи фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши 3,3%га тенг бўлди. Кўрсатилган бозор хизматлари таркибида транспорт хизматлари (29,5%), савдо хизматлари (26,9%), молиявий хизматлар (14,4%) ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг улуши (6,6%) етакчилик қилмоқда.

2018 йил якунлари бўйича алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ҳажмининг ўсиши 15,6%ни ташкил этди. Юқори ўсиш суръатлари Тошкент (128,5%), Самарқанд (113,5%), Бухоро (113,5%), Сурхондарё (113,3%), Қашқадарё (112,9%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (118,6%) қайд этилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг унча юқори бўлмаган ўсиш суръати Қорақалпоғистон Республикаси (107,7%) ва Сирдарё (107,9%) вилоятида қайд этилди.

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмида телекоммуникация хизматлари (симли ва мобил алоқа хизматлари, Интернет тармоғи, йўлдошли алоқа хизматлари ва бошқалар) катта қисмни эгаллаб, унинг улуши 84,5%ни ташкил этади.

Ҳудудлар орасида телекоммуникация хизматларининг юқори ўсиши Тошкент вилояти (30,5%) ва Тошкент шаҳрида (20,0%) қайд этилди. Телекоммуникация хизматларининг унча юқори бўлмаган ўсиш суръатлари Қорақалпоғистон Республикаси (7,6%) ва Сирдарё (7,8%) вилоятида қайд этилди.

Бугунги кунда, мобил алоқа хизматларидан асосан аҳоли (жисмоний шахслар) фойдаланишади. Уларнинг улуши 97,5%ни ташкил қилади. Мобил алоқа хизматларидан фойдаланишда юридик шахсларнинг улуши 2,5%ни ташкил этади.

 

Сурат манбаи: https://uz24.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: