123

Ўзбекистон чакана савдо айланмаси қарийб 105 трлн сўмни ташкил қилди

Дата: 17:28, 15-11-2018.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон чакана савдо айланмаси қарийб 105 трлн сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг январ-октябри якунлари бўйича чакана савдо айланмаси 104846,6 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда 5,2% кўпайди”, - дейилади Ўзбекистонда Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Бундан ташқари, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 14023,5 млрд сўмни (ўсиш суръатлари 24,4%), кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси – 90823,1 млрд сўмни (ўсиш суръатлари 2,7%) ташкил этди. Кичик тадбиркорлик товар айланмаси ҳажмидан ташкиллашмаган савдода товарлар сотиш 12837,3 млрд сўмни ташкил этди (ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 2,3% озайди).

Сурат манбаи: uzreport.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: