123

Ўзбекистон чет элга газ етказиб беришни 15 млрд куб метргача оширишни режалаштирмоқда

Дата: 14:36, 15-07-2019.

Тошкент. 15 июль. ЎзТАГ – "Ўзбекнефтгаз" компанияси бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиков ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистлар билан учрашувда 2019 йилда Ўзбекистон чет элга газ етказиб беришни 15 млрд куб метргача оширишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб.

Б. Сидиқовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон 2018 йилда 13 млрд куб метр газ экспорт қилган, 2019 йилда 15 млрд куб метрдан ортиқ газ етказиб беришга шартнома тузди.

Хитойга 8 млрд куб метр, Россияга – 4,5 млрд куб метр, Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларига – 2,5 млрд куб метр, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига – 500-550 млн куб метр газ экспорт қилиниши таъкидланади.

"Ресурслар мавжуд бўлган тақдирда биз ҳамкорларимиз билан етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича мулоқот қилиш имконига эга бўламиз", - деди "Ўзбекнефтгаз" раҳбари.

Ўзбекистонда жами 61 млрд куб метр газ қазиб олинади, шундан 35-40 млрд куб метр "Ўзбекнефтгаз" ҳиссасига тўғри келади.

Б. Сидиков, шунингдек, илгари газ қазиб олиш ҳақида маълумот махфий эканлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, республиканинг газга бўлган ички эҳтиёжи тахминан 39 млрд куб метрни ташкил этади, шу жумладан, истеъмолчиларнинг ярми суюлтирилган газдан фойдаланишга ўтказилган.

"Углеводородларнинг жорий тасдиқланган захиралари 20-30 йил учун етарли. Биз, албатта, ҳар йили захиралар ҳажмининг ўсиши қазиб олинаётган газга нисбатан кўпроқ бўлиши учун кучайтирилган тартибда иш олиб борамиз", - дея таъкидлади у.

 

Сурат манбаи: arab.com.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: