123

Ўзбекистон иқтисодий эркинлик индексида 12 поғонага кўтарилди

Дата: 14:45, 29-01-2019.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон иқтисодий эркинлик индексида (2019 Index of Economic Freedom) 12 поғонага кўтарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Heritage Foundation Америка тадқиқот институти маълумотларига кўра, рейтингда Ўзбекистон 140-қаторда Бирма (139-ўрин) ва Малдив (142-ўрин) орасидан жой олди ва ўтган йилга нисбатан 12 поғонага кўтарилди. Ўртача балл 53,3%ни ташкил этди, бу ўтган йилга қараганда 1,8 ф.п.га кўпроқ.

Мамлакат кўрсаткичи бизнес эркинлиги, мулк ҳуқуқи ва фискал эркинлик, савдо эркинлиги, меҳнат эркинлиги ва бошқалар даражасини ошириш орқали яхшиланди. Бироқ, Ўзбекистон иқтисодиёти ҳамон “эркин бўлмаган” тоифада қолмоқда.

Экспертларнинг қайд этишича, мамлакатда қонун устуворлиги жуда заиф бўлиб қолмоқда, чунки қонуний асосда катта бўшлиқлар мавжуд. Шунингдек, Ўзбекистонда коррупциянинг тарихий жиҳатдан юқори даражаси, протекционизм ва давлатнинг иқтисодиёт турли жабҳаларига аралашуви мавжуд.

Бундан ташқари, Қозоғистон рейтингда 59-ўринни (65,4%), Қирғизистон 79- (62,3%), Тожикистон 122- (55,6%), Туркманистон 164- (4%) эгаллади.

Ўтган йиллардаги каби рейтингга Гонконг (индекс – 90,2), Сингапур (89,4), Янги Зеландия (84,4), Швейцария (81,9), Австралия (80,9) ва Ирландия 80,5) иқтисодиёти етакчилик қилмоқда. Энг ёмон кўрсаткичлар Куба (27,8), Венесуела (25,9) ва Шимолий Кореяда (5,9) қайд этилган.

Сурат манбаи: https://112.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: