123

Ўзбекистон, минтақанинг бошқа мамлакатлари каби, ўрмонларни тиклашга киришади

Дата: 16:02, 26-06-2018.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – 2030 йилга бориб Бонн келишуви доирасида Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларида 2,5 млн гектардан зиёд ўрмонлар тикланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу мажбуриятларни 21-22 июн кунлари Остонада (Қозоғистон) вазирлар даражасида Бонн келишуви доирасида Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларида ўрмонларни тиклаш бўйича бўлиб ўтган “давра суҳбати”нинг биринчи учрашувида Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўз зиммаларига олдилар.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) минтақавий ваколатхонасининг хабардор қилишича, учрашув давомида Остона резолюцияси ҳам қабул қилинди. Унга мувофиқ, минтақа, бу соҳада ҳамкорликни ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашни бўйнига олди.

Эндиликда халқаро Бонн битимига мувофиқ, ўрмон ландшафтларини тиклаш бўйича миллий ва минтақавий саъй-ҳаракатларни амалга ошириш имкони пайдо бўлди. Бу 2030 йилга бориб 350 миллион гектар майдонда деградацияга учраган ўрмонларни тиклаш бўйича глобал ташаббусдир. Бонн битими 2011 йилда Германия ҳукумати ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш уюшмаси (ХТМИ) томонидан қабул қилинган.

Кўплаб мамлакатлар аллақачон ўрмонзорларни тиклашда сезиларли ютуқларга эришдилар. Улар орасида – Остона ва Ашхобод атрофида яшил белбоғларни яратиш, шунингдек, қуриб қолган Орол денгизининг тубида кенг кўламли ўрмон плантациялари яратилиши кабилар бор, дея қайд этилади хабарда.

ФАО бош директорининг ўринбосари ва Европа ҳамда Марказий Осиё бўйича вакили Владимир Рахманиннинг таъкидлашича, ФАОнинг ўрмон ресурларига доир 2015 йилги ҳисоботига кўра, 1990- 2015 йиллар орасида глобал даражада ўрмон йўқотишлари ўртача 3,1% ташкил қилган.

 

Сурат манбаи: http://fortuna.ge/versia-tu-diversia-ram-gamoiwvia-masobrivi-khandzrebi/

Янгилик билан ўртоқлашиш: