123

Ўзбекистон ТИВ $10,5 млрдлик инвестлойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашди

Дата: 16:08, 05-07-2018.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январидан майигача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги $10,5 млрдлик инвестлойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида маълум қилинди. Унда Сенаторлар ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитдилар.

Муассаса раҳбари хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида 2018 йилнинг январь-май ойларида хорижга ташрифлар ва мулоқотлар натижасида қиймати $17 млрдлик 182 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш тўғрисида дастлабки келишувга эришилганини таъкидлади.

Шунингдек, жорий йил 1 июн ҳолатига кўра, дипломатик миссиялар томонидан $10,5 млрдлик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашилгани қайд қилиб ўтилди.

$1=7846,27 сўм

Сурат манбаи: http://darakchi.uz/oz/16974

Янгилик билан ўртоқлашиш: