123

Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистонни минтақавий савдога жалб қилиш ниятида

Дата: 15:37, 27-02-2019.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистонни минтақавий савдога жалб қилиш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчиси Элис Уэллс билан мулоқотида сўз борди.

У мамлакатга Ўзбекистон – АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги учрашувида иштирок этиш учун ташриф буюрган.

“Учрашувда Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш, ушбу мамлакатни минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликка фаол жалб этиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди”, - дейилади президент матбуот хизматининг хабарида.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: