123

Ўзбекистон ва Германия бизнес-форуми якунлари бўйича $4 млрдлик келишувлар имзоланди

Дата: 12:00, 15-01-2019.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 14 январ куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Германия бизнес-форуми якунлари бўйича $4 млрдлик келишувлар имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси маълумотларига кўра, форум ишида 234 Германия компания ва банкларининг 300 ортиқ вакиллари қатнашдилар. Ўзбек делегациясига бош вазир ўринбосари, қўмита раиси Суҳроб Холмуродов раҳбарлик қилди.

“Бизнес-форум якунлари бўйича нефтегаз тармоғи, нефтекимё ва энергетикада умумий қиймати $4 млрдлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди. Келишувлар “ТиссенКрупп”, “Линде”, “Такраф”, “Сименс” компаниялари, соғлиқни сақлаш ва фармацевтикада “Опаско”, “Аксо”, “Фрезениус Медикал Кеар” ширкатлари, вқишлоқ хўжалиги ва зиқ овқат саноатида “ДиЭмКей Бэби”, “Нью Технологиен”, қурилиш материалри ишлаб чиқаришда “Кнауф” ва “Фальк Порше Техник”, меҳмонхоналар қуришда “Плаза Отель” ва “Римс Хотелс энд Резортс” компаниялари билан тузилди”, - дейилади қўмита матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, Германиянинг Deutsche Bank, Commerzbank, Ландесбанк, KfW, AKA Bank каби банклари билан Ўзбекистон тижорат банкларига мамлакатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит маблағлари ажратиш бўйича келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, илк маротаба тижорат банклари томонидан мамлакат хусусий тадбиркорлари иштирокида $557 млнлик немис кредитлари ҳисобига Германиянинг етакчи технология ва ускуналар етказиб берувчиларни жалб қилган ҳолда аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек, форум доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан қиймати $516 млн евролик келишув имзоланди. У Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида энергетика ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида янги лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади.

Эслатиб ўтамиз, 20-22 январ кунлари Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёев Германияда давлат ташрифи билан бўлади.

Сурат манбаи: https://telegra.ph

Янгилик билан ўртоқлашиш: