123

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг товар айланмаси 40% зиёдга ўсди

Дата: 16:29, 19-11-2018.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг товар айланмаси 2017 йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 40% зиёдга ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“ҚР ва ЎзРўртасидаги ўзаро савдо ижобий динамика касб этмоқда. 2018 йилнинг 9 ойида товар айланмаси ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 40% зиёдга ўсди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг Қозоғистон-Ўзбекистон биринчи минтақалараро ҳамкорлик форумидан берган хабарида.

“Прогнозларга кўра, 2018 йил якунлари бўйича ўзаро савдо ҳажми $3 млрдни ташкил этади. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича катта салоҳиятни ҳисобга олган ҳолда давлат раҳбарлари томонидан унинг ҳажмини 2020 йлга бориб $5 млрдга етказиш вазифаси қўйилган”, - деб таъкидлади форум доирасижа ҚР бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин.

Сурат манбаи: uz.sputniknews.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: