123

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси ўсди, лекин бу асосан импорт ҳисобига содир бўлди

Дата: 17:31, 31-01-2019.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январ-ноябрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси сезиларди даражада ўсди, лекин бу асосан импорт ҳисобига содир бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) РФ Федераль Божхона хизмати маълумотларига таянган ҳолда.

“Россия Федерациясининг асосий мамлакатлар ва мамлакат гуруҳлари бўйича ташқи савдоси” номли ҳужжатда қайд этилишича, 2018 йилнинг январ-ноябрида мамлакатлар ўртасида товар айланмаси 2017 йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 26,5% ўсиб, $3908,2 млнга етган, бунда импорт – 36,5% ($2940,3 млн), экспорт эса – 3,6% ($967,9 млн) ўсган.

Бир вақтнинг ўзида, Ўзбекистон РФ товар айланмасида ҳамон камтар ўринни эгаллайди: 2017 йилнинг январ-ноябри ва 2018 йилнинг муқобил даврида – 0,6%.

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида товар айланмаси бўйича Беларусь ($31218,7 млн, 13,1% ўсиш), Қозоғистон ($16618,6 млн, 4,6% ўсиш) ва Украинадан ($13621,1 млн, 19,4% ўсиш) олдинда. Ўзбекистондан Озарбайжон ($2249,9 млн, 4,2% пасайиш), Арманистон ($1779,5 млн, 13,4% ўсиш), Қирғизистон ($1743,9 млн, 18,5% ўсиш), Молдова ($1379,9 млн, 29,4% ўсиш), Тожикистон ($827,5 млн, 28,2% ўсиш) ва Туркманистон ($405,5 млн, 5,9% ўсиш) каби мамлакатлар ортда қолмоқда.

2018 йилнинг январ-ноябрида МДҲ мамлакатлари РФ билан $73752,6 млнлик товар айланмасига эга бўлди, бу кўрсаткич 12,7% ўсди, улуши эса 11,8% ташкил этди.

Сурат манбаи: http://www.najot.info

Янгилик билан ўртоқлашиш: