123

Ўзбекистон ва Туркия биргаликда геологик қидирув ишларини олиб борадилар

Дата: 14:51, 03-05-2018.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркия биргаликда геологик қидирув ишлари соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш ниятидалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси раҳбарияти бир неча турк компаниялари билан учрашувлар ўтказган ўзбек-турк бизнес форум доирасида сўз борди.

Бизнес-форум якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси раиси Исламов Б.Ф. томонидан ҳамда Туркия Республикаси Энергия ва табиий ресурслар вазирлигининг Минерал ресурсларни тадқиқ қилиш ва разведка бош бошқармаси номидан бош директор Чингиз Эрдем ўртасида битим имзоланди.

Битим Хуроб, Айдим-Жеттимтов ва Саритов руда конлари бўйича биргаликда геологик тадқиқотлар ўтказиш лойиҳасини амалга оширишга доир. Лойиҳанинг умумий қиймати $5 млнни ташкил этади (3 йил), Туркиядан инвестиция қилинади, геология-қидирув иши натижалари босқичма-босқич амалга оширилади.

Сурат манбаи: https://yandex.ru/collections/card/594ed71b2a6f93014d1a3574/

Янгилик билан ўртоқлашиш: