123

Ўзбекистон йўлларида йилига ҳар 100 минг кишига 8,3 ўлим ҳолати тўғри келмоқда

Дата: 15:59, 11-04-2018.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон йўлларида йилига ҳар 100 минг кишига 8,3 ўлим ҳолати тўғри келмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шу билан бирга республикада ўлим билан якунланаётган ҳуқуқбузарликлар сони ҳар 100 минг кишига 8,3 тани ташкил қилади, бу эса нисбатан юқори кўрсаткич ҳисобланади”, - дейилади Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида.

Прокуратура органлари томонидан манфаатдор вазирлик ва муассасалар билан биргаликда ўтказилган ўрганишлар давомида, деб таъкидланади ҳужжатда, шаҳар ва туманларнинг амалдаги инфраструктураси йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш талабларига тўла жавоб бермаслиги, ушбу соҳадаги қонунбузилишларнинг олдини олишга йўналтирилган аҳолини самарали огоҳлантириш ва хабардор қилишнинг самарали тизими йўлга қўйилмаганлиги аниқланди.

Ҳужжатда мувофиқ, вазиятни яхшилаш учун 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Концепцияси ва 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тайёрланган.

Сурат манбаи: https://news.day.az/tag/5348376-azerbaycan.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: