123

Ўзбекистон жаҳон хавфсизлик рейтингида 5 ўринни эгаллади

Дата: 17:14, 19-06-2018.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон жаҳон хавфсизлик рейтингида 5 ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Gallup агентлигининг 2017 йил бўйича “Global Law and Order” рейтинги якунларига кўра, Сингапур дунёдаги энг хавфсиз мамлакат бўлди. 2 ўринни Норвегия олди. Исландия ва Финляндия навбати билан 3 ва 4 ўринларни эгаллашди. Улардан кейин Ўзбекистон бормоқда (91 очко).

Жанубий Судан, Афғонистон ва Венесуэла жаҳоннинг энг хавфли давлатлари деб топилди.

Туркманистон рейтингда 19 ўринни, Озарбайжон – 25, Тожикистон – 27, Қозоғистон – 63, Арманистон – 69, Беларусь - 74, Қирғизистон – 80, Россия – 97, Украина – 102, Молдова – 113-ўринларни эгаллашди.

 

Сурат манбаи: https://kun.uz/40560466

Янгилик билан ўртоқлашиш: