123

Ўзбекистонда АГТКС учун бир куб метр табиий газ учун тариф 10,26 сўмга оширилди

Дата: 09:52, 20-11-2018.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС) учун бир куб метр табиий газ учун тариф 10,26 сўмга оширилди, лекин чаканада газ нархи ошишини кутишаётган йўқ, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Айни вақтда юқорида келтириб ўтилган табиий газ тарифи 1 куб. м учун 789,74 сўмни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўгърисида”ги қарорига мувофиқ 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб автомобил газ тўлдириш компрессор станцияларига (ўз балансида автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари мавжуд бўлган юридик шахслар ҳам киради) табиий газ тарифи 1 куб. м учун 800 сўм (ҚҚС билан) миқдорида ўрнатилди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг матбуот релизида.

Шундай қилиб, деб таъкидланади хабарда яна, автомобиль газ тўлдириш компрессор станцияларига (ўз балансида автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари мавжуд бўлган юридик шахслар ҳам киради) табиий газ тарифи ўсиши 1 куб. м учун 10,26 сўмни ташкил қилди.

“Шу билан бирга, ўрнатилган бензин, дизел ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкаси ўзгармади ва аввалги даражада сақланиб қолинди. Юқоридагилирдан келиб чиқиб, табиий газ тарифининг сезиларсиз ўсишини, ҳамда ўрнатилган бензин, дизел ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкаси ўзгармаслигини инобатга олиб, Молия вазирлиги томонидан автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари томонидан реализация қилинадиган табиий газнинг улгуржи нархи ошиши кутилмаяпти”, - деб таъкидлайди муассаса.

Сурат манбаи: https://knews.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: