123

Ўзбекистонда қарийб 119 трлн сўмлик бозор хизматлари кўрсатилди

Дата: 17:30, 14-11-2018.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Январ-октябрда Ўзбекистонда қарийб 119 трлн сўмлик бозор хизматлари кўрсатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил январ-октябр ойларида дастлабки маълумотларга кўра кўрсатилган хизматлар ҳажми 118965,1 млрд сўмга тенг бўлди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 108,5%ни ташкил этди. Кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида энг катта улушни транспорт хизматлари (29,6%), савдо хизматлари (27,1%), молиявий хизматлар (14,1%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (6,7%) ташкил этди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Ҳудудлар ўртасида энг юқори ҳажм билан Тошкент шаҳри (38870,7 млрд сўм) етакчилик қилмоқда. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, кўрсатилган бозор хизматларининг ўсиш суръати Тошкент шаҳри бўйича 111,4%ни ташкил этди. 2017 йил январ-октябр ойларига нисбатан, 2018 йил январ-октябр ойларида энг юқори ўсиш суръатлари Жиззах (114,6%), Навоий (112,2%) вилоятлари, ва Тошкент шаҳрида (111,4%), Республика Қорақалпоғистонда (112,6%) қайд этилди.

Сурат манбаи: uznews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: